ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР УМУМХАЛҚ ХАШАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШДИ
18.03.2024

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР УМУМХАЛҚ ХАШАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШДИ

 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 март кунидаги 137-Ф сонли фармойишига асосан мамлакатимизда “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш мақсадида 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси З.Нарзуллаевнинг 15 март кунидаги буйруғига асосан республикамизнинг барча темир йўл ҳудудларида умумхалқ хашари кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Барча минтақавий темир йўл узеллари, корхона ва тиббиёт масканлари ҳамда темир йўл ён атрофларида уюшқоқлик билан амалга оширилди ва унда соҳа ходимлари ва касаба уюшма қўмиталари фаол иштирок этишди.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” филиали таркибидаги барча станциялар, корхоналар ҳамда хўжаликларда умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди. Унда 9800 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этдилар.
3 кун мобайнида станциялар ҳамда хўжаликлардаги мавжуд дарахтларга шакл бериш, оқлаш, бундан ташқари бино ва иншоотларнинг атрофини тозалаш, бўяш ишлари билан бирга, “Яшил макон” дастури асосида жойларда 500 дан ортиқ кўчат экиш ва кўкаламзорлаштириш, 5870 дан ортиқ дарахтларга шакл берииш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилди. Темир йўл ён атрофлари ҳамда темир йўл кесишмаларида ҳам тозакорлик ишлари амалга оширилди.
Мамлакатимизнинг шимолий ҳудудидаги “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” филиалига қарашли корхона ва станцияларда ҳам “Умумхалқ хайрия ҳашари” ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари давом этди. Ҳашар муносабати билан корхона ҳудуди, ички ва ташқи йўл бўйларида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
“Термиз минтақавий темир йўл узели” филиали ва тизим ташкилотларида эрта тонгдан хайрия ҳашари уюшқоқлик, ҳамжиҳатликда бошланди. Ушбу эзгулик тадбирига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида меҳнат жамоалари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишди. Ҳашар давомида корхона бино ва унга туташ ҳудудлар, ариқлар, кўчалар тозаланди. Теварак-атроф, гулзорлар тартибга келтирилди. Дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Ҳашар куни мамлакатимизда кенг қулоч ёзган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
“Бухоро минтақавий темир йўл узели” филиали жамоаси ҳам умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этди. Тадбир доирасида дарахтларга шакл берилди, оқланди, ариқлар тозаланди, шунингдек, суғориш ишлари ҳам олиб борилди. Ҳудудларни тозалаш ишлари ташкил этилиб, гул кўчатлари ва дарахт экиш ишлари амалга оширилди.
“Қарши минтақавий темир йўл узели” филиали раҳбарияти бошчилигида Қарши шаҳри ҳамда корхона ва ташкилотларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари жадал давом эттирилди. Ҳашар давомида жойлардаги станциялар ҳудуди, темир йўл атрофлари, ариқлар, кўчалар тозаланди. Теварак-атроф, боғларга мевали кўчатлар экилиб, дарахтлар оқланди ва шакл берилди.
“Қўқон минтақавий темир йўл узели” филиали ва узел тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда станцияларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этган ҳолда умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал давом эттирилди. Эрта тонгдан аҳил жамоа аъло кайфиятда ва ҳамжиҳатликда ҳашар ишларида фаол қатнашди.

51
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна