ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

НАВРЎЗ – ХАЛҚНИНГ ЎЗИДАЙ ҚАДИМ ВА УЛУҒ АЙЁМ
25.03.2024

НАВРЎЗ – ХАЛҚНИНГ ЎЗИДАЙ ҚАДИМ ВА УЛУҒ АЙЁМ

Озод ва обод юртимизга мавсумлар келинчаги баҳор келди. Баҳорни эса Наврўзсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду хуррамлик олиб кириши билан биз учун энг қадрли, азиз ва суюкли миллий байрамдир. 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона ташкилотларида касаба уюшма қўмиталари билан хамкорликда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида кўтаринки руҳ ва юксак савияда қадимий Наврўз байрами нишонланди.
Хусусан, Бухоро минтақавий темир йўл узели Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан “21-март Наврўз” байрами муносабати билан Ҳудудий қўмита тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда кам таъминланган 26 нафар ишчи-ходимлар ҳамда 14 нафар нафақахўрларнинг холидан хабар олинди. 

50 нафар ишчи-ходим ҳамда нафақахўрлар учун “Етти пир” зиёратгохига саёҳат уюштирилди. Бундан ташқари Ҳудудий қўмита тасарруфида бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан байрам муносабати билан кўпгина ишчи-ходимлар рағбатлантирилди, турли-хил спорт мусобақалари ўтказилди ва туризм ташкил қилинди.

Тошкент МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ҳамда корхона, ташкилотлар томонидан байрам арафасида ўз касбининг фидоийлари бўлган илғор 150 нафар ходимлар рағбатлантирилди. 350 нафардан ортиқ ишчи – ходимлар иштирокида спорт ўйинлари ташкиллаштирилди. 86 нафар ишчи – ходимларга ҳамда 9 нафар пенсионерларга моддий ёрдам кўрсатилди.


Қўқон минтақавий темир йўл узелида ҳам Наврўз кўтаринки руҳда нишонланди. “Темирйўлчилар” маданият саройида Наврўз тадбири уюштирилди. Сахнада куй-қўшиқлар, болажонларнинг рақслари дилларни яйратди. Кечада сўзга чиққанлар йиғилганларни Наврўз байрами билан қутлаб, самимий тилакларини изҳор этдилар. мехнат жамоасида “Наврўз-қадр, қиммат, мехр-мурувват ва анъаналар тимсоли” мавзусида маънавият соатлари ўтказилди. Наврўз байрами арафасида якка-ёлғиз кексалар хамда ижтимоий кўмакка мухтож ходимлар холидан моддий ва манзилли хабар олинди.

 
Наврўз айёми арафасида Қўқон – Андижон – Хонобод йўналишида йўловчи поездлар қатновига старт берилди.

216
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна