“Темирйўлекспресс” АЖ маънавият куни: Вагон кузатувчилари ўз тилини,
ўз тарихини билши керак
“Темирйўлекспресс” АЖ раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан анъанавий маънавият соати ўтказилди.
Тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси Хулкар Хатамбаева, юридик фанлари доктори профессор Феруза Муҳитдинова, Касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Рамазанова ҳамда “Афросиёб” вагон кузатувчилари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар бугунги кунда темир йўл транспорти хизматидан фойдаланадиган аҳоли, мамлакатимиз меҳмонлари ва сайёҳларга хизмат кўрсатишда вагон кузатувчиларидан талаб этиладиган жиҳатлар хусусида гапирдилар.
Хусусан, вагон кузатувчилари йўловчиларга юксак дид ва маданият билан хизмат кўрсатиши, хушмуомала, озода, саришта бўлиши билан бирга, аввало, давлат тилида чиройли ва равон гапира олиши зарурлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, ҳар бир вагон кузатувчиси ватанпарвар бўлиши, ўлкашунослик бўйича билимларини бойитиб бориши, энг аввало, юртимизнинг тарихий шаҳарлари хусусида етарли билимга эга бўлиши ҳам муҳимлиги уқтирилди.
Тадбир қатнашчиларига бугунги кунда мамлакатимизда давлат тилининг мавқеини ошириш борасида қилинаётган ишлар, шунингдек, кўҳна ва навқирон Бухоро ва Самарақанд шаҳри тарихи билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар сўзлаб берилди.
Суҳбат сўнггида вагон кузатувчилари ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан саволларига жавоб олдилар.