ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ШИОРИГА АЙЛАНДИ
01.04.2024

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ШИОРИГА АЙЛАНДИ

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг энг муҳим вазифаларидан бири инсон ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишдир. Бу борада атроф-муҳит экологик шароитлар, ахлоқий-психологик иқлимни яхшилаш алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистонда аҳоли ҳаёти сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар жумласида мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни таъкидлаб ўтиш керак.


2023 йил 23 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-199-сон Фармони қабул қилинган эди. 2024-йил 29-март куни эса эса Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги галдаги вазифалар, янги ташаббуслар муҳокама қилинди.


Йиғилишда берилган топшириқларга биноан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси бошчилигида аппарати ходимлари ҳам 2 кун давомида “Хўжакент” пансионатида 1650 туп мевали ва манзарали кўчатлар экдилар. 


Бундан ташқари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи барча корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари ҳам жонбозлик кўрсатдилар. 


Хусусан, Тошкент, Бухоро, Қарши, Термиз, Қўнғирот, Қўқон минтақавий темирйўл узели худудий касаба уюшма қўмиталари 4856 туп,


“Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖ, “Қуюв механика заводи” АЖ, “Андижон механика заводи” АЖ, “Ўзтемирйўлконтенер” АЖ, “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ, “Тошкент механика заводи” АЖ касаба уюшма қўмиталари ва “Чимён” пансионати томонидан жами 2600 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.


“Яхшидан боғ қолади” деганларидек, биргина ташаббус сабабли келажак авлодга муносиб экологик шароитда яшаши учун Тармоқ Республика Кенгаши бошчилигидаги касаба уюшмачилар ўзларининг беминнат хиссаларни қўшдилар. 


Албатта ушбу хайрли иш хали ҳам давом этмоқда. Ишончимиз комилки, кўкламнинг ҳар мавсумида яшил боғларимиз сони ортади.

249
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна