“КАСАБА УЮШМА БОҒИ”
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси экологик муаммоларни ечимини топиш мақсадида бажариладиган амалий ишлардан биридир. Айни кунларда мамлакатимизнинг барча корхона, ташкилот ходимлари лойиҳа доирасида ҳудудлар бўйлаб кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бормоқдалар
Бунда жами 40 нафар касаба уюшмачилар 1529 туп олма, гилос, шафтоли ва бошқа турдаги мевали, манзарали дарахт кўчатларини экдилар. Бухоро минтақавий темир йўл узели Фаровон бекати ҳудудига қарашли 1.5 гектар майдонда “Касаба уюшма боғи” ташкил қилдилар. Ушбу боғга Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси жами 300 туп мевали дарахтларни ерга қададилар.