ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МЕҲНАТ ҚИЛГАН ҚАДР ТОПАР
16.04.2024

МЕҲНАТ ҚИЛГАН ҚАДР ТОПАР
   

Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.
Инсонга эьтибор қаратиш, уни меҳнатини эъзозлаш, айниқса ёши улуғларга ҳурмат кўрсатиш, уларни ардоқлаш бугунги сиёсатнинг асосий мезонига айланган. Бугун тарихий ислоҳотлар сабаб, юртимиз келажаги, халқимиз фаровонлиги йўлида фидокарона меҳнат қилган кўплаб юртдошларимиз “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланмоқда.
Ана шундай узоқ йиллар давомида беминнат хизматлари билан атрофдагиларга, ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган, айни вақтда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ташкилий бўлим мутахассиси лавозимида фаолият юритаётган Ханиев Шамиль Сахабович Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бўлиб ўтган тантанали йиғилишда 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.


1952 йил 7 октябрь санасида Тошкентнинг оддий ишчи оиласида таваллуд топган Шамиль Сахабович Тошкент Давлат Университетининг ҳуқуқшунослик мутахасислиги бўйича ўқишни тамомлагач, илк фаолиятини 1969 йилда Тошкент “Шарқ” мебел фирмасида дурадгорликдан бошлайди. Шундан сўнг, Тошкент шаҳрида Ички Ишлар Бошқармасида Жиноят қидирув бошқармаси нозири, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ва Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси тассаруфидаги объектлар ва ўта мухим объектларни қўриқлаш бўйича рахбар лавозимларда меҳнат фаолиятини давом эттиради. 2003 йилга келиб “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик компанияси Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасини хизматни ташкил этиш бўйича катта йўриқчи сифатида касаба уюшмалари хаётига кириб келади ва ушбу бошқарманинг касаба уюшмаси раиси сифатида ҳам фаолият юритади.


Ш.Ханиев нафақат касаба уюшмалари тизимидаги ишларда балки Давлатимиз раҳбари топшириқларини бажарилишида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан хотин-қизларнинг мамлакатимз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ижтимоий ёрдамга муҳтож аёллар билан ишлаш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйлаб олиб борган ишлари тахсинга сазовор. Жойларда “Аёллар дафтари”да белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Республика Кенгашидан бириктирилган ишчи гуруҳи аъзоси сифатида айрим муаммолар ҳал қилинишида беминнат хиссасини қўшди. Бундан ташқари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Сирдарё вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларининг бориши ҳамда “Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боришда фаол иштирок этди.
Табиатан бир сўзли, ҳар бир ишга ўта масъулият билан ёндошадиган, талабчан Шамиль ака оилада 3 қизнинг меҳрибон отаси, 6 нафар набиранинг ғамхўр бобоси. У бугунги кунларга турмуш ўртоғининг елкама-елка туриб, уни доимо қўллаб-қувватлаши, хаётнинг қийинчиликларини биргаликда, бахамжихат енгиб, халол меҳнати орқали эришганини таъкидлайди.
Биз Шамиль Сахабовични Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати, тизимдаги касаба уюшма қўмиталари ҳамда барча темирйўлчилар номидан “Меҳнат фахрийси” 1-даражали кўкрак нишони билан муборакбод этиб, уларга соғлик-саломатлик, оилаларига тинчлик-хотиржамлик, келгуси ишларида зафарлар тилаймиз.

169
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна