ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БУХОРОДАГИ “МОҲИР ОШПАЗЛАР”
15.04.2024

БУХОРОДАГИ “МОҲИР ОШПАЗЛАР”

Темирйўлчи ишчи-ходимларнинг миллий урф-одатларимизга бўлган қизиқишларини янада ошириш, ўзаро дўстлик, биродарлик, меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Бухоро минтақавий темир йўл узели Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида “Моҳир ошпазлар” кўрик танлови ўтказилди.



Кўрик танловда 18 та жамоа иштирок этиб моҳир ошпазлар томонидан бир неча хил ош турлари тайёрланди, Тайёр бўлган ошларни комиссия аъзолари таътиб кўриб муносиб баҳоладилар.
Кўрик танлов натижаларига кўра 1-ўринни Бухоро электр таъминоти корхонаси жамоаси қўлга киритди. 2-ўринни Бухоро вагон депоси корхонаси жамоаси эгаллади ва нихоят 3-ўринга Самарқанд электр таъминоти корхонаси жамоасимуносиб деб топилди.

 

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар пул мукофоти билан тақдирландилар ҳамда кўрик танлов иштирокчиларига Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

1
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна