РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ СВЕРЛОВСК ВИЛОЯТИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФ БУЮРДИЛАР
“Қуюв-механика заводи” акциядорлик жамиятига Халқаро ҳамкорлик доирасида, Россия Федерациясининг Свердловск вилояти касаба уюшмалари Федерациясининг раиси Ветлужских Андрей Леонидович бошчилигидаги делегацияси ташриф буюрди. Улар учун завод ҳамда касаба уюшмаси фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида экскурсия ва семинар ташкил этилди.
Семинарда “Қуюв-механика заводи” АЖ бошқарув раиси К. Рашидов ва касаба уюшма қўмитаси раиси У. Қаҳҳоровлар сўзга чиқиб, заводни ташкил топиши, завод ва касаба уюшмаси фаолияти тўғрисида маълумот бериб, бугунги кунда иш берувчи ва касаба уюшмалари тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари асосида амалга ошириб келаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердилар.
Шундан сўнг, делегация касаба уюшмалари фаоллари, корхонанинг масъул ходимлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари ҳамроҳлигида цех ва бўлинмалари фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ва ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н. Турсунов касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Касаба уюшмаси фаолияти бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Ишчи ходимлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек меҳмонлар ташрифлари самарали бўлганлигини айтиб ўз миннатдорчиликларини билдиришди.