ДАВРА СУҲБАТИ ВА КЎРИК ТАНЛОВ
Жорий йилнинг 26 апрел куни Бухоро минтақавий темирйўл узели Ҳудудий касаба уюшма қўмитасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнат муҳофазаси мухандислари ва вакиллари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари иштирокида 28 апрель - “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” га бағишланган, “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Вилоят Бандлик бош бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси бошлиғи А.И.Амонов ҳамда Бухоро вилояти кенгаши меҳнат техник инспектори Х.Ф.Барноевлар ҳам иштирок этишди.
Давра суҳбатида иштирокчилар кўплаб маълумотларга эга бўлиб, фикр алмашдилар. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 “с” –сонли қарори ҳамда Бухоро минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма ижроия қўмитасининг 2024 йил 13 мартдаги 45-03-“с”-сонли қарорига муввофиқ ҳудудий қўмита тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассалар ўртасида, Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловининг биринчи босқичи ўтказилди.
Кўрик-танлов натижаларига кўра “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўринни Бухоро-1 бекати темир йўл касалхонаси, 2-ўринни Бухоро темир йўл масофаси, 3-ўринни Самарқанд санитар эпидемиологик станцияси эгалладилар.
“Энг яхши бошланғич касаба уюшма ташкилоти” номинацияси бўйича 1-ўрин Бухоро минтақавий темир йўл узели, 2-ўрин Бухоро алоқа ва ишорат масофаси, 3-ўрин Бухоро вагон депоси корхонасига насиб қилди.
“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси бўйича 1-ўринни Бухоро электр билан таъминлаш масофаси меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги мухандиси Д.Мўминова, 2-ўринни Бухоро локомотив депоси меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мухандиси Н.Холиқов ва 3-ўринни Самарқанд алоқа ва ишорат масофаси меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мухандиси Т.Шариповлар эгаллади.
“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1-ўринни Бухоро электр билан таъминлаш корхонаси 38-сонли Қизилтепа контакт электр тармоқлари электр механиги А.Мирсаидов, 2-ўринни Бухоро темир йўл масофаси йўл бригадири Ш.Самиев ва 3-ўринни Самарқанд темир йўл масофаси нуқсон изловчи аравача оператори С.Примовлар эгаллашди.
Кўрик-танлов ғолиблари Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томондан қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.