ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХОТИРА - МУҚАДДАС, ҚАДР – АЗИЗ
10.05.2024

ХОТИРА - МУҚАДДАС, ҚАДР – АЗИЗ


Тинчлик, осойишталик, бугунги ёруғ ва саодатли кунлар учун кўрсатилган матонат ҳамда фидойилик асло унутилмайди. Кўп миллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. “9 май - Хотира ва қадрлаш куни”. Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида қахрамонона ўлкамизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар хотирасига бағишланган.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бошчилигида тизимдаги барча касаба уюшмаси қўмиталарининг саъйи ҳаракати билан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 79 йиллиги байрами муносабати билан, Ватанимиз тинчлиги йўлида жонини қурбон қилган мард кишилар ёдга олиниб, ҳаёт бўлган табаррук нуронийларга эҳтиром кўрсатилди.
Хусусан, Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси раҳбарияти ва Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан байрам куни 3 нафар фронт ортида хизмат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Улардан 100 ёшни қарши олган уруш фахрийси Абдурахмон ота Шахобиддинов иккинчи жаҳон урушидан кейин темир йўл соҳасида бир неча йил фаолият олиб бориб, темир йўлнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган. Байрам арафасида Узел раҳбарияти ва Темир йўл масофаси корхонаси, касаба уюшма қўмитаси ходимлари биргаликда ушбу хонадонга ташриф буюриб, нуроний отахон билан самимий руҳда кечган мулоқот давомида кекса мўйсафидга мустаҳкам саломатлик тилаб, табрик сўзлари билдирдилар. Шунингдек, отахонга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ҳамда Узел бошлиғи томонидан берилган пул мукофоти ва озиқ овқат жамланмасидан иборат байрам совғасини топширдилар. Халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват фазилатларини давом эттириб, Узел раҳбарияти томонидан 30 нафарга яқин якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган пенционерлар ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам озиқ-овқат жамланмасидан иборат бўлган байрам совғалари тарқатилди.


Термиз минтақавий темирйўл узели Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2024 йил 15 апрел кунидаги 6-12”с”- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 6 нафар 70 ёшдан ошган, ёлғиз, ётоқли ва ногиронлиги бор пенсионерларга Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бюджетидан ажратилган 1.000.000 (бир миллон) сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари йўналтирилди.


“Темирйўлинфратузилма” Қўқон минтақавий темир йўл узели филиали ва касаба уюшма Ҳудудий ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан темир йўллари ривожига кўп йиллар самарали хисса қўшган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳамда меҳнат фронти орти иштирокчилари, байналминалчи жангчилар, Авғон уруши қатнашчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатилди, яшаш жойларига бориб манзилли хабар олинди. 4 май куни “Темирйўлчилар” маданият саройида байрам тадбири ташкил этилиб, тадбирга кекса фахрийлар таклиф этилиб, уларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди. Қўқон локомотив депоси Андижон филиалида “Хотира турнири” ташкил этилиб, ғолиблар мукофотланди. Андижон бекати бирлашган шифохонасида фахрий аёллар ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилниб, иштирокчиларга касаба уюшмаларининг совғалари улашилди.


Бухоро минтақавий темир йўл узели Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан Бухоро-Урганч-Хива темир йўл участкасининг Қорлитоғ, Кийикли ва Хизирбобо бекатларида темир йўл атрофига ҳимоя тўсиқлари ўрнатиш ишларига жалб қилинган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи-ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларга ширинликлар тўпламлари тарқатилди ҳамда концерт дастури ташкил қилинди. Электрлаштириш лойихасини амалга ошириш ҳамда темир йўл атрофига ҳимоя тўсиқлари ўрнатиш учун қурилиш объектларида самарали мехнатлари, ўзининг фидокорона меҳнати билан алоҳида ўрнак кўрсатган, шижоат ва ташаббускорлиги билан ҳамкасбларига намуна бўлган 70 нафар ишчи-ходимлар қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


 
Бундан ташқари Ҳудудий қўмита тасарруфида бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан байрам муносабати билан кўпгина ишчи-ходимлар рағбатлантирилди, турли-хил спорт мусобақалари ўтказилди, нафақахўрларнинг уйларига ташриф буюриб ҳолидан хабар олинди. Ишчи-ходимлар ҳамда нафақахўрлар учун туризм ташкил қилинди.


2024 йилнинг 8 май куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Персонални бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Исмаилов ҳамда Бошқарма Касаба уюшма қўмитаси раиси Ш. Умарова Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида истиқомат қилаётган 96 ёшли фронт ортида меҳнат қилган Абдуғафур Жалилов хонадонига ташриф буюриб, отахонни Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этишди, соғлиқ-саломатлик, узоқ-умр тилаб, бошқарув раиси табригини етказишди ҳамда темир йўл томонидан ажратилган пул мукофоти ва совға-саломларни беришди.


“Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси 10 нафар жамият (корхона)да ишлаб нафақага чиққан пенсионерларни, афғон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари ва ногиронлиги бўлган нафақадагилар хонадонларига ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини топшириб улар ҳолидан хабар олиндилар. Касаба уюшма қўмитаси меҳнат фахрийлари учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига сайёхат уюштирилди.


“Андижон механика заводи”АЖ касаба уюшма қўмитаси аъзолари билан биргаликда Андижон ва Пахтабод бўлимларида Афғон урушида иштирок этган, ҳозирда меҳнат қилаётган 10 нафар ишчи-ходимларга пул мукофоти топширилди. Шуниндек касаба уюшма қўмитаси фаоллари 38 нафар пенсионер ва ногирон нафақахўрларни хонадонларига озиқ-овқат махсулотлари ташриф буюриб Фахрийларга ҳурмат ва эхтиром кўрсатдилар.


“Тошкент механика заводи” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “9-май Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан амалдаги жамоа шартномасига асосан, ҳамда 2024 йилдаги давлат дастурини амалга ошириш мақсадида ишлаб нафақага чиқган, ёлғиз, кам таъминланган, ногирон ишчи-ходимларга, шу билан бир қаторда корхонада меҳнат қилаётган байналминалчи (Афғон уруши қатнашчиларига) моддий ёрдам кўрсатилди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 15 млн.сўм, уруш орти меҳнат фахрийларига 10 млн.сўмдан моддий ёрдам берилди. Шунингдек касаба уюшмаси ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари уруш ва меҳнат фахрийларини уйларига ташриф буюриб, уларга гулдаста ва пул маблағларини топширдилар.


220
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна