ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЖАЖЖИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРНИНГ ОРОМГОҲЛАРИДА МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ
11.05.2024

ЖАЖЖИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРНИНГ ОРОМГОҲЛАРИДА МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раҳбарияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2024 йил 8 апрелдаги 6-7 “с”-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш юзасидан ҳамда соҳа ходимлари фарзандларини мароқли, сермазмун, юқори савияда дам олдириш мақсадида барча болалар оромгоҳларига бириктирилган масъул ташкилотлар томонидан таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Оромгоҳлардаги мавсумга тайёргарлик жараёнини ўрганиш мақсадида Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашидан тузилган комиссия аъзолари жорий йил 7-8 май кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ га тегишли бўлган барча оромгоҳларда бўлиб қайтдилар. Коммиссия аъзолари аввало “Янги авлод” болалар оромгоҳида бўлиб у ердаги ишлар билан танишдилар. Оромгоҳни мавсумга тайёрлаш ҳамда тозалаш ишларини олиб бориш учун 20 нафар ишчилар жалб қилинган бўлиб, улар кир ва идишларни ювиш машиналари, титанлар, музлатгичлар, мебеллар, тумбочкалар, кроватларни, фавворалар, чўмилиш ҳовузи, оёқ ва қўл ювиш жойлари ҳамда душхоналарни сув билан таъминлаш тизимларини ва бошқаларни таъмирлаш ишларини олиб бормоқдалар. Ободонлаштириш ишлари якунланиб, турли дарахт кўчатлари экилган. Бундан ташқари ушбу оромгоҳда ҳар бир павильон ёнига янги ва замонавий кўринишдаги ҳожатхоналар қурилмоқда.
“Қибрай” болалар оромгоҳида кундалик ишларни олиб бориш учун 30 нафар ишчилар сафарбар қилинган бўлиб, у ерда юқоридаги таъмирлаш ишлари билан биргаликда Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси томонидан яроқсиз ҳолга келган баннерлар, маърифат ва манавият хонасидаги ёнғиндан огоҳлантирувчи плакатларни янгилаш ишлари бошлаб юборилган. Газ-қозонлар, плиталар, сув тортиш қудуғи ва унга ўрнатилган сув тортиш насоси текширувдан ўтказилган бўлиб, маърифат ва маънавият хонасидаги стол ва стулларни янгисига алмаштириш режалаштирилган.
“Бурчи-Мулло” болалар оромгоҳи бўйича ҳам таъмирлаш ва ишлари олиб борилмокда. Ободонлаштириш ишлари давом эттирилмокда. Оромгоҳда футбол, баскетбол, волейбол, шахмат спорт майдончаларини таъмирлаш ишлари якунига етказилган. Оромгоҳнинг талабномалари асосида спорт инвентарларини олиш, хўжалик учун зарур ашёлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмокда. Оромгоҳда кундалик ишларни олиб бориш учун 10 нафар ишчилар ишга жалб қилинган.
“Темирйўлчи” болалар оромгоҳи бўйича “Темирйўлчи” болалар оромгоҳи Қамчиқ йўл хўжалиги (ПЧ-3) корхонасига бириктирилган бўлиб, ҳозирги кунда Қўқон МТУга қарашли корхоналар қурилиш бригадалари томонидан тиббиёт хонаси, душхона, павильонларда, футбол майдончаси ва тантаналар ўтказиш майдончасидаги минбар замонавий усулда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Оромгоҳда хўжалик ишлари ходимлари томонидан тозалаш, ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш ишлари якунига етказилди. Оромгоҳ ҳудудидаги қўл ювиш кранлари замонавийларга алмаштириш режалаштирилмоқда ва оёқ ювиш жойларидаги айрим кўчган, синган кафеллар қопламалари янгисига алмаштирилмоқда.
“Аловуддин” болалар оромгоҳини 2024 йил ёз мавсумига тайёрлаш бўйича ҳозирги кунда Қўқон минтақавий темирйўл узели тасарруфидаги корхоналарнинг қурилиш бригадалари томонидан оромгоҳдаги барча бино иншоатларни таъмирлаш ишлари ҳамда кўкаламзорлаштириш, тозалов ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Оромгоҳдаги бинолардаги болалар ётоқ диванлари, ечиниш шкафлари ҳамда матраслари янги, таъмир талаблари мавжуд эмас. Болалар спорт майдончаларида мини футбол, волейбол ҳамда баскетбол майдончаларининг ҳолати қониқарли даражада. Оромгоҳда 2 та сузиш ҳавзаси мавжуд бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмокда. Барча ётоқ павильонлар телевизор билан жиҳозланган. Болажонларни овқатланишлари учун 200 ўринга мўлжалланган ошхона мавжуд бўлиб, 250 комплект замонавий идишлар ҳамда 400 комплект ётоқ чойшаблар билан таъминланган. Оромгоҳ ҳудудида тозалаш, ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш ишлари тўлиқ бажарилган.
“Қўнғирот” санаторий-профилакторийси бўйича Бугунги кунда соғломлаштириш масканида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Соғломлаштириш масканида мавсум давомида коммуникация тизимининг созлиги, жорий таъмирлаш, ошхона ва озиқ-овқат, дори-дармон медикаментларни сақлаш, асбоб-анжомлари ҳамда хизмат кўрсатувчи авто ва алоқа техникалари билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилган. Болалар соғломлаштириш марказини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўз вақтида ва етарли миқдорда таъминлаш ишларини ташкил қилиниши назоратга олинган. Мавсум давомида давлат рақами КА 073 “Damas” русумли автотранспорт билан таъминланиши белгиланган. Мавсумда малакали ва етарли тажрибага эга бўлган тиббиёт ходимлари ва малакали тарбиячи яъни, олий маълумотли ва етарли тажрибага эга бўлган ходимлар билан таъминланиши белгиланган. Болалар соғломлаштириш марказида тасдиқланган график асосида болаларнинг ҳаёти, соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланиши ва тайёргарлик даражасини ошириш, улар билан мавсум давомида болаларнинг ёши ва спорт турининг ўзига хос хусусиятлари асосида мусобақалар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш белгиланган.
Болалар соғломлаштириш марказида мавсумга тайёргарлигини текшириш ва қабул қилиш бўйича Қўнғиротминтақавий темирйўл узели филиали томонидан ва касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси билан келишилган ҳолда буйруғи билан Қўнғирот минтақавий темир йўл узели филиали ва тасарруфидаги корхона ва ташкилотларнинг масъул бўлган раҳбар ходимлар бириктирилган.  
Текширувлар давомида комиссия аъзолари томонидан барча оромгоҳлар бўйича хулоса қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш учун йўриқномалар берилиб, керакли қўшимча таклифлар берилди

245
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна