“ЙИЛНИНГ ЭНГ ИЛҒОР АЁЛИ”
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 2024 йилнинг 10-12 май кунлари Ходжикент дам олиш масканида “Йилнинг энг илғор аёли” тадбири ўтказилди.
3 кун давомида бўлиб ўтган ушбу тадбирда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ корхонасининг 16 та филиалларидан 2023 йил давомида фаол ишлаган аёл ходимлар таклиф этилди. Улар аввало Тошкентдаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги мажмуага ташриф буюриб, у ердаги музей билан танишдилар. Сўнгра яхши кайфиятда маданий хордиқ чиқариш учун “Хўжакент” дам олиш масканига йўл олдилар.
Темирйўлчи аёллар у ерда дам олиш билан бирга улар учун ташкил қилинган спорт тадбирида ҳам фаол иштирок этдилар. 43 нафар аёллар спортнинг шашка, дартс ва арқонда сакраш бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақа иштирокчилари ва ғолиблар касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.