“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ
Марказий клиник касалхонасида рахбарият ва касаба уюшма қўмитаси томонидан хамширалар ўртасида анъанага айланган “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда касалхонанинг турли бўлимларидан бир нафардан саралаб олинган, зукко, доно, ҳар бирида 5 кишидан тузилган “Ибн Сино” ва “Найтенгель” комондалари ўзаро беллашдилар. Тадбир аввалида касалхона бош шифокори Оллоберганова Нигора Бекбуксиновна сўзга чиқиб барчани байрам билан муборакбод этиб, заковатчи хамшираларга омад тилади. Шундан сўнг “Заковат” ўйини бошланди. Ва ниҳоят, хайьат аъзолари 12 та турли мавзулардан тузилган саволларга биринчи топқирлик билан жавоб берган команда номини эълон қилдилар.
“Ибн Сино” командаси ғолибликни қўлга киритиб, ҳар бир иштирокчи касалхона томонидан телевизор билан тақдирланди. “Найтенгель” иштирокчиларига эса касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо ва эсталик совғалари билан тақдим қилинди.