ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БАХТ КЎПРИГИ” ДА САЁҲАТ
13.05.2024

“БАХТ КЎПРИГИ” ДА САЁҲАТ

Ватанимиз қулай табиий-иқлим шароитларига, бой тарихий, маданий меросга ва айни пайтда ҳам ички, ҳам халқаро туризмни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга. Бугунги кунда дунёвий ахамиятга молик юзлаб тарихий ёдгорликлар, юртимизда яшаётган халқларнинг маънавий-этник мероси, тоғлар, дашт ва чўлларни ўз ичига олган гўзал ва бетакрор табиати ҳамда замонавий инфратузилма – буларнинг барчаси дунёнинг турли бурчакларида яшайдиган халқларни Ўзбекистонга жалб қилмоқда. Шунингдек, давлатимиз томонидан ички туризмни ривожлантириш учун бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тақдим қилинмоқда
Жорий йилнинг 11-12 май кунлари “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан 34 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда нафақадаги пенсионерлар учун Жиззах вилоятининг тоғли Зомин туманига саёҳат уюштирилди. “Темир йўл касаба сервис” МЧЖ томонидан тузилган дастурга кўра саёҳатчилар замонавий автобусда манзилга етиб боргач, меҳмонхонага жойлашиб, тушлик танавул қилдилар. Сўнгра тоғёнбағри, арчазорлар бўйлаб саёҳатни бошладилар. Саёҳатнинг иккинчи куни “Бахт кўприги”да бўлдилар. Гўзал табиат қўйнида мириқиб дам олган саёҳатчилар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

127
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна