ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
10.06.2024

ТЕМИРЙЎЛЧИ БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раҳбарияти, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Темирйўл ижтимоий хизматлар” муассасаси болаларни 2024 йил ёз мавсумида соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича муайян ишларни амалга ошириб, болажонлар ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини мухофаза қилиш, санитария-гигиена талабларига риоя қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратдилар.


Жорий йилнинг ёз мавсуми давомида темирйўлчилар ҳамда транспорт қурувчилари ишчи-ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 5 минг нафар ўғил-қизларини “Қибрай”, “Бурчи мулло”, “Темирйўлчи”, “Янги авлод”, “Аловиддин” оромгоҳлари ҳамда “Қўнғирот” санаторий-профилакторийсида тўрт навбатда дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.


Ва ниҳоят 10 июнь кунидан бошлаб темирйўлчилар оромгоҳлар бирин-кетин жажжи дўстларини қабул қилишни бошлади. Шу куни эрта тонгдан 200 нафар болажонлар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Янги авлод” оромгоҳига жўнаб кетган бўлсалар, 


“Қўнғирот” санаторий-профилакторийси 75 нафар орол бўйи ҳудудида яшовчи темирйўлчилар фарзандларини ўз бағрига қабул қилишни бошлади. 


Болажонларни ҳар йилгидек шифокорлар кўрикдан ўтказиб, тарбиячилар қўлига топширдилар. 


Оромгоҳга кузатиш жараёнларини Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Темирйўл ижтимоий хизматлар” муассасасидан бириктирилган масъуллар назоратга олиб юқори даражада ташкиллаштиришда ёрдам бердилар.


 Бундан ташқари шу куни Бухоро минтақавий темир йўл узели ишчи- ходимларнинг 311 нафар фарзандларини “Сафеди” оромгоҳи қарши олди.


11 июнь куни Қўнғирот минтақавий темир йўл узели масъуллари билан биргаликда Орол бўйи ҳудудида яшовчи темирйўлчилар фарзандларининг 407 нафарини Тошкент вилоятида жойлашган “Қибрай” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг 1-навбатига юборилди.


Эслатиб ўтамиз, 5 июндан бошлаб Қарши минтақавий темир йўл узели филиалига қарашли корхона, ташкилот ва муассасаларида ишловчи темирйўлчилар фарзандларининг 100 нафари Қашқадарё Вилояти Яккабоғ туманида жойлашган “Сирли Коинот” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида дам олмоқдалар.


Ҳурматли темирйўлчилар! Эслатиб ўтамиз, фарзандларингизни ёзги мавсумни мароқли ўтказишлари учун тизимдаги оромгоҳлар болажонларни интизорлик билан кутмоқда. Улар дам олиш билан биргаликда янги дўстлар орттириб, қалблари бир олам завққа тўлиб, янги ўқув йилини катта таассуротлар билан бошлашлари учун барча шароитлар муҳайё.


179
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна