ҚУРБОН ХАЙИТИ-ЭЗГУЛИК АЙЁМИ
Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган муборак Қурбон ҳайити арафасида меҳр-мурувват кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Бу йилги Қурбон ҳайити муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бошчилигида корхона ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари билан биргаликда темирйўлчилар учун хайру эҳсон ишларини амалга оширилиб, хамжихатлик, дўстлик ва меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланди.
Энг катта тадбир “Бухоро-Урганч-Хива темир йўл линиясини электрлаштириш” лойиҳасида кечаю-кундуз ёзнинг жазирамасида жавлон уриб хизмат қилаётган жами 1738 нафар темирйўлчилар учун ташкил қилинди.
Ҳар бир перегонларда поездлар харакат хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш мақсадида темир йўлининг икки ён тарафларини тўсиқлар билан ўраш, кабел ётқизиш, қурилиш монтаж ва бошқа мураккаб ишларини олиб бораётган ишчи-ходимлар учун байрам дастурхонлари ёзилди ва қурбонликка сўйилган қўй гўштидан тайёрланган ош ва бошқа байрамона таомлар тайёрланиб тортиқ қилинди.
Тадбирга бош қош бўлган корхона ташкилот рахбарлари ва касаба уюшма қўмитаси раислари ишчи-ходимларни яшаш шароитлари билан яна бир бор танишиб, байрам дастурхони аввалида уларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида спорт тадбирлари ташкил қилиб, иштирокчи ва ғолибларни тақдирладилар.
Шунингдек, чўл ҳудудларида ишлаб ўз ҳамкасблари ўртасида наъмуна кўрсатган бир қанча ишчи-ходимлар эсталик совғалари ва пул мукофотлари билан рағбатантирилди.