ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ КЕКСАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Қурбон ҳайити байрами арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалари фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Ушбу улуғ айёмни муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик ғоялари ҳамда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш мақсадида 25 нафар ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан ҳолидан хабар олинди. Уларнинг ҳар бирига 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ҳам етказилди.