ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ОРОМГОҲЛАРДА КИТОБХОНЛИК ТАРҒИБОТИ
21.06.2024

ОРОМГОҲЛАРДА КИТОБХОНЛИК ТАРҒИБОТИ 

Бугун мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида баркамол авлодни тарбиялаш масаласи алохида ўрин тутиб келмоқда. Ушбу масалага давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилиб, ўғил-қизларимизнинг интеллектуал ривожланиши, маънавий ва жисмоний камолати билан боғлиқ соҳаларда тизимли ислоҳатлар ва янгиланишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида темир йўл тизимидаги ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Зукко китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад темирйўлчилар болаларининг ўртасида илм-маърифий юксалтириш, китоб бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини ёшлар онгига етказиш, она Ватанга меҳр-муҳаббат, келажакка ишонч, темирйўлчилар болаларининг ўртасида дўстликни тараннум этиш, бурч ва масъулият тушунчаларини тарғиб этиш, муқаддас тарихимиз, анъаналаримиз ва урф-одатларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш хамда ўзбек ва жахон адабиётининг сара асарларига мехр уйғотиш, ўзига керакли китобни танлай олиш ва ўқишлари учун шарт-шароитлар яратишга хисса қўшишдир.
Ўқиган китобни дўстлар билан ўртоқлашиш, яхши китобни уларга тавсия қилиб, уни бошқалар ҳам ўқиб чиқишига эришиш мақсадида дўстлар иштирокида интелектуал ўйинлар ташкил этилди. Энг кўп балл тўплаган иштирокчилар, “Зукко китобхон” кўрик-танловининг I – II – III-ўринларига сазовор бўлган ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 

118
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна