“Хўжакент” дам олиш маскани темирйўлчиларнинг меҳнат таътили даврида дам олишларини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини бошлади.
Дам олувчилар хизматида ётоқхона бинолари шинам қилиб безатилган бир ва икки кишилик хоналар, кенг ва ёруғ овқатланиш хонаси, санитария-эпидемиология талабларига жавоб берадиган учта чўмилиш ҳавзаси, кино ва спорт заллари, теннис ва бильярд хоналари ҳамда болалар учун ўйин майдончалари мавжуд бўлиб оила аъзолари билан билан биргаликда ҳордиқ чиқаришлари мумкин бўлади.
Шунингдек, кечки вақтни мазмунли ўтказишлари учун таклиф этилган санъаткорлар иштирокида қизиқарли концерт дастурлари ўтказилади.
Бундан ташқари, тоғ ён бағрилари Чимён, Билдирсой, Нанай, Чорвоқ сув омборларибўйлаб экотуризм ташкил этилади.
Ҳозирги кунда жуда машҳур бўлган “Чиноркент” осма йўли пансионат яқинида жойлашган.
Оила бюджетини тежаш ва дам олиш кунларини мароқли ўтказиш мақсадида битта йўлланмадан 2 ва 3 нафар оила аъзолари имтиёзли фойдаланишларига рухсат берилади.
Имтиёзли йўлланмалар корхоналар касаба уюшма ташкилотлари томонидан ажратилади.
Хўжакент пансионати хақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
https://www.instagram.com/reel/C7FO_QuNFtc/?igsh=NWo2Y3l6Y3hzazZs