Ассалому алайкум “Ёшлар форуми” га йиғилган темирйўлчи ёшлар!
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимида меҳнат қилаётган, ўз касбига садоқатли, шижоатли ва иқтидорли ёшлар, Сизларни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси, ҳамда шахсан ўз номимдан “Ёшлар куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Бугунги кунда юртимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида ёшлар фаолиятига янада катта аҳамият қаратилмоқда, уларнинг интеллектуал билимли, юксак тафаккурли бўлиб улғайишлари учун ҳар томонлама зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу борада Ўзбекистон темир йўллари тизимида ҳам иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама шароитлар яратиб бериш орқали интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, ўз йўналишларида янги ихтироларни кашф этишларига замин яратишга эътибор ортди. Хусусан, ёшлар иштирокида турли кўрик-танловлар, мусобақа ва тадбирларда ўз қобилиятини намоён этган темирйўлчилар муносиб рағбатлантирилмоқда.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Темирйўлчи ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда санаторий ҳамда болалар оромгохига дам олиш учун 200 дона имтиёзли йўлланмалар берилди.
“Ёшлар дафтари” га киритилган темирйўлчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ҳамда оиласида ногиронлиги бўлган 34 нафар темирйўлчи ёшлар, шулардан 22 нафар хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” бўйича 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2024 йил 04 мартдаги 12-18“с”-сонли Ижроия қўмита қарори асосида Республика Кенгашининг 2024 йил 04 мартдаги 5-65”с”-сонли дастури қабул қилиниб, Республика Кенгаши тизимидаги қуйи касаба уюшма ташкилотлари томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Жумладан :
- 52 нафар корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини хафтаси 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди;
- 963 нафар кам таъминланган ёш оилаларга корхона хисобидан 337.600.000 сўм, касаба уюшмаси хисобидан 82.900.000 сўм жами 420.500.000 сўм моддий ёрдам берилди;
- 48 нафар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга ўқув шартнома пуллари корхона ҳисобидан 309.500.000 сўм, касаба уюшмаси хисобидан 3.500.000 сўм жами 313.000.000 сўм миқдорда қисман тўлаб берилди.
- 51 нафар ёш оилаларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун корхона хисобидан 265.400.000 сўм фоизсиз ссуда ажратилди.
- 35 нафар ходимларга сафарбарлик захирасидаги харбий хизматга чақирилиши муносабати билан 164.200.000 сўм миқдорида фоизсиз ссудалар берилди.
Шунингдек “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги ёш ишчи-ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳамда уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини янада ошириш мақсадида ёшлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилмоқда ва турнир ғолибларини муносиб тақдирлаш кўзда тутилган.
Бундан кейин ҳам ёшларни хар томонлама қўллаб қувватлаш, уларни муносиб рағбатлантиришда етакчилар Кенгаши билан ҳамкорликда фаолият олиб боришдан янада мамнунмиз ва бу фаолиятимиз давомида ёшлар ўртасида кўпгина лойиҳаларни амалга ошириб, ёшларнинг касбий фаолиятига бўлган қизиқишларини ортишига сабабчи бўлиб, уларнинг муаммоларининг ечим топишида ўзимизнинг хиссамизни қўшсак, биз олдимизга қўйган мақсадимизга қайсидир маънода эришдик деб бемалол айта олишимиз мумкин.
Азиз ёшлар, сизлар Ватанимизнинг, элу юртимизнинг мустаҳкам ишончи, порлоқ келажаги, эртамизнинг умидисиз! Яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар “Ўзбекистон темир йўллари”нинг янада ривож топишида, тараққиётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганини ҳар биримиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз.
Шундай экан, ўз билимингиз, замонавий тажрибангиз билан фаол иштирок этиб, соханинг янада ривож топишидаги шижоатли меҳнатингизга зафарлар тилаймиз!