ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Байрам муносабати билан бир гуруҳ темирйўлчи ва фаҳрийлар рағбатлантирилди
01.08.2024

      Жорий йилнинг 1-август санасида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Ўзбекистон темир йўл транспорти ходимлари куни байрами муносабати билан бир гуруҳ темирйўлчиларни табриклаш ва тақдирлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

      Унда акциядорлик жамияти рахбарияти, фаҳрийлар, тизимдаги касаба уюшма қўмиталарининг фаоллари, шунингдек сохада узоқ йиллар давомида меҳнат қилган ва айни вақтда фаолият олиб бораётган соханинг хақиқий эгалари иштирок этдилар. Тадбир аввалида Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров сўзга чиқиб, темирйўлчиларни касб байрами муносабати билан самимий муборакбод этиб, уларга соғлик-саломатлик ва келгуси ишларида зафарлар тилади. Шундан кейин тадбирнинг асосий қисмига кўра бир гуруҳ темирйўлчилар тақдирландилар. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларида ўзининг кўп йиллик самарали ва намунали меҳнатлари, шунингдек, касаба уюшма ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда амалга оширган ишлари учун 100 нафар темирйўлчилар Республика Кенгашининг бир миллион сўм миқдорида, бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилдилар. Бундан ташқари, байрам муносабати билан Тошкент, Қўқон, Бухоро, Қарши, Термиз, Қўнғирот минтақавий темир йўл узеллари касаба уюшма ҳудудий қўмиталари, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, “Ўзвагонтаъмир” АЖ, “Андижон механика заводи” АЖ минтақавий темир йўл узелларида меҳнат қилаётган 100 нафар ишчи-ходимлари ҳам бир миллион сўмдан пул мукофоти билан манзилли  рағбатлантирилди.

      Шу жумладан, 50 нафар тизимда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган касаба уюшма фаоллари, пенсионер ва фаҳрийларнинг уйларига ташриф буюриб, байрам билан табриклаб, улар ҳолидан хабар олиниб уларга пул маблағлари топширилди.






58
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна