02-03-31 сонли фармоишга асосан ташкилотларда жамоа шартномалари ва иш режаларни бажарилиши юзасидан ўтказилган ўрганиш!
Республика Кенгаши мехнат хукуки инспектори О.Халбаев хамда молия бўлими назоратчи тавтишчиси И.Исмаиловлар томонидан 02-03-31 сонли фармоишга асосан ташкилотларда жамоа шартномалари ва иш режаларни бажарилиши, қўмита йиғилишларини ўтказиш, ходимларга ойлик иш хақларини берилиши, мехнат мухофазаси бўйича масалалар, касаба уюшмаларида молиявий сметаларини тузиш, касаба уюшма маблағларининг сарфи, ходимларга янги тахрирдаги Мехнат кодекси мазмун мохияти тарғиботи, касаба уюшма фаолиятида Устав талабларига риоя этилиши масалалари жорий йилнинг 20-24 август кунлари Қўқон Минтақавий темир йўл узели корхоналарида ва худуддаги тиббий муассасаларда ўрганилди. Шунингдек, Гендерга оид масалалар, Мажбурий мехнат, Халкаро мехнат ташкилотини Конвенциялари, Иш берувчиларнинг такдимномаларини кўриб чиқиш тартиби, ходимларни ишдан бўшатиш асослари ва тартибига риоя этилганлиги, мехнат мухофазаси масалаларида аникланган бир канча хато ва камчиликлар мухокама этилиб, тегишли курсатмалар берилди.