Республика Кенгаши меҳнат хуқуқи инспектори О.Халбаев ҳамда молия бўлими назоратчи тафтишчиси И.Исмаиловлар томонидан Республика Кенгаши фармойишига асосан ташкилотларда жамоа шартномалари ва иш режаларни бажарилиши, қўмита йиғилишларини ўтказиш, ходимларга ойлик иш хақларини берилиши, меҳнат мухофазаси бўйича масалалар, касаба уюшмаларида молиявий сметаларини тузиш, касаба уюшма маблағларининг сарфи, ходимларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун мохияти тарғиботи, касаба уюшма фаолиятида Устав талабларига риоя этилиши масалаларида Термиз минтақавий темир йўл узели филиалида ўрганиш олиб борилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.