Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларни оммавий спортга кенг жалб этиш, бу орқали меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш, меҳнаткашлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Республика Кенгаши томонидан соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ташкил этилаётган спартакиада ва турнирлар, оилавий спорт мусобақалари фикримиз далили бўла олади.
Шу жумладан, жорий йилнинг 4-6 октябрь куни “Хўжакент” МЧЖ дам олиш масканига 2 кунлик жамоавий саёҳатлар ташкил қилиниб, “Кексалар ҳафталиги” байрамига бағишлаб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот ва мауассасаларида 120 дан ортиқ 50 ёшдан юқори бўлган ишчи-ходимлар орасида шашка, дартс, кегли, теннис, армрестлинг каби оммавий спорт турлари бўйича беллашдилар.
Мусобақалар давомида барча иштирокчилар юқори кайфиятда бўлиб, шижоат кўрсатдилар.
Қизғин баҳслар асносида кечган мусобақаларда ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган ғолиб ва совриндорлар Республика Кенгашининг диплом ва совғалари билан тақдирландилар.