“Қуюв-механика заводи” Акциядорлик жамиятида 11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Ушбу тантанали тадбирда «Қуюв-механика заводи» Акциядорлик жамияти бошқарув раиси Ботир Даминович Каримов касаба уюшма қўмитаси ходимларига табригини етказди.
Касаба уюшма қўмитаси раиси Учқун Мамадиёрович Қаҳҳоров сўзга чиқиб корхона касаба уюшма қўмитаси фаолларини барча йиғилганларни байрам билан табриклашиб самимий тилакларини билдиришди.
Касаба уюшмасида ишлаш ижтимоий ва фидокорона меҳнатдир-дейди «Қуюв-механика заводи» Акциядорлик жамияти бошқарув раиси Ботир Даминович Каримов
Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфатларни ҳимоя қилиш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб берилишида, корхонада ўзининг кўп йиллик меҳнати билан касаба уюшма қўмитаси фаолиятини ривожлантиришга қўшиб келаётган ҳиссаси учун бир гурух касаба уюшма қўмитаси фаоллари “Фахрий ёрлиқ” ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирландилар.

