ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

"Қўнғирот" минтақавий темир йўл узели филиалида касаба уюшмалари куни кенг нишонланди!
12.11.2024
    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг 30 йиллиги хамда 11 ноябрь Касаба уюшмаларининг байрами муносабати билан “Қўнғирот" минтақавий темир йўл узели филиали раҳбарияти томонидан байрам дастурхони ташкил қилиниб ишчи-ходимлар учун миллий таом- ош тарқатилди. Шунингдек, Қўнғирот МТУ филилали ва тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда спорт мусобақалари ўтказилди.
      Спорт - мини футбол, волейбол,  шахмат, шашка, стол теннис, дартц, 100 метрга югуриш турлари ўтказилиб, жами 495 нафар ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Совринли эгаллаган ходимларга касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик сифатида қиммат баҳо совғалари топширилди. Бундан ташқари Қўнғирот МТУ филиали ва тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда "Заковат" интеллектуал уйини ташкил қиилниб, ғолиб бўлган жамоаларга касаба уюшмаси ҳисобидан қиммат баҳо совғалари топширилди. 
       Ишчи-ходимларни қадимий тарихий шаҳар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 03 ноябрь ва 09 ноябр кунлари Хива шаҳрига жамоавий туристик саёҳатлар ташкил килинди.