“Узтемирйулконтейнер” АЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.
Жорий йилнинг 28 февраль санасида “Узтемирйулконтейнер” АЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.
Йигилишда акциядорлик жамияти раис уринбосари Х. С. Джалалов, Республика КЕНГАШИ бош хукукшуноси А. Ж. Азизов ва ташкилий ишлар булими мудири Ж. К. Садиевлар иштирок этди.
Конференция “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом”га мувофиқ 23 нафар делегатлар иштирокида ёпик овоз бериш йули билан утказилди. Касаба уюшма кумитаси раиси Н. Р. Шакирходжаева кайтадан янги хисобот муддатига сайланди.
“Узтемирйулконтейнер” АЖ касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил январидан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунларига баҳо берилиб, келгусида меҳнат мухофазаси, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий – маърифий, спорт соғломлаштириш ва бошқа долзарб масалалар борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.


