“Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ Касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Касаба уюшмаси Устави ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низомга мувофиқ “Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ Касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Конференцияда “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ бошқарув раиси –Дадаходжаев Дилшод Фаррухович,
“Ўзбекистон темирйулчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси муовини Розиметов Махмуд Хабибуллаевич иштирок этишди.
Конференция кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. “ТЙВҚТ” АЖ касаба уюшма қўмитасининг 2020-2024йиллар бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида келгусидаги вазифалар тўғрисида.
2. “ТЙВҚТ” АЖ касаба уюшма ташкилотининг тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.
3. “ТЙВҚТ” АЖ касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида.
4. “ТЙВҚТ” АЖ касаба уюшма қўмитаси таркибини сайлаш тўғрисида.
5. “ТЙВҚТ” АЖ касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссияси таркибини сайлаш тўғрисида.
6. “ТЙВҚТ” АЖ касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссияси раисини сайлаш тўҳрисида.
7. Ўзбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши VIII Қурултойига делегат сайлаш тўғрисида.
8. Ўзбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига вакил сайлаш тўғрисида.
Корхона бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг бугунги ҳисобот-сайлов конференциясига белгиланган меъёрга мувофиқ цех касаба уюшмаси ташкилотларидан сайланган 20 нафар делегатлар яширин овоз бериш йўли билан янги ҳисобот муддатига Касаба уюшмаси қўмита раиси этиб Маджитова Б.Р. сайладилар!


