ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“Кукон темир йул масофаси” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.
28.02.2025
Жорий йилнинг 28 февраль санасида “Кукон темир йул масофаси” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.
Йигилишда корхона рахбари Абдурахмонов, Кукон МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмита етакчи мутахасислари Р.М.Турсунов ва Н.В.Ходжаевалар иштирок этди.
Конференция “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом”га мувофиқ 41 нафар делегатлар иштирокида ёпик овоз бериш йули билан утказилди. Касаба уюшма раиси Д.Толибжонов кайтадан янги хисобот муддатига сайланди.
“Кукон темир йул масофаси” касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил январидан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунларига баҳо берилиб, келгусида меҳнат мухофазаси, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий – маърифий, спорт соғломлаштириш ва бошқа долзарб масалалар борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.







81
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна