“Кукон вагон депоси” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.
Жорий йилнинг 27 февраль санасида “Кукон вагон депоси” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.
Йигилишда корхона рахбари А.Бойкузиев, Кукон МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмита раиси М.Мирхамзаев иштирок этди.
Конференция “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом”га мувофиқ 35 нафар делегатлар иштирокида ёпик овоз бериш йули билан утказилди. Касаба уюшма раиси Р.Рахматуллаев кайтадан янги хисобот муддатига сайланди.
“Кукон вагон депоси” касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил январидан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунларига баҳо берилиб, келгусида меҳнат мухофазаси, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий – маърифий, спорт соғломлаштириш ва бошқа долзарб масалалар борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.

