“Темирйўлкарго” АЖ касаба уюшма ташкилотида хисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
26.02.2025
“Темирйўлкарго” АЖ касаба уюшма ташкилотида хисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тармоқ касаба уюшмаси Утави, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот – сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, 2024 йилда ташкил топган Темирйўлкарго” АЖ уюшмасининг 2024 йил июнидан - 2025 йил февралигача бўлган хисобот даври мобайнида бажарган ишлари юзасидан жорий йилнинг 25 февралида хисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Хисобот – сайлов конференциясида Темирйўлкарго” АЖ раҳбарияти ҳамда акционерлик жамиятининг бўлимларидан конференцияга кўрсатилган делегатлар ва ишчи – ходимларнинг 32 нафари иштирок этди.
Темирйўлкарго” АЖ касаба уюшмасининг 2024-2025 йиллар давридаги хисбот маърузаси, касаба уюшмаларининг тарихидан маълумотлар сайланган делегатлар ва конференцияга таклиф этилганларга ўқиб эшиттирилди. Конференция делегатлари томонидан 2024-2025 йиллар хисобот давридаги фаолияти қониқарли бахоланди.
Хисобот – сайлов конференциясида кун таркибидаги Темирйўлкарго” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси, касаба уюшма қўмитаси таркиби ҳамда Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшмаси конференциясига делегат сайланди.
Конференция ишида делегатлар ва таклиф этилган ишчи – ходимлар саволларига жавоблар берилди, касаба уюшмасининг олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Тошкент МТУ касаба уюшма
ҳудудий қўмитаси раиси ўринбосари О. Тухтаматов
85