“Темирйўлэкспресс” АЖ касаба уюшма қўмитаси Сервиз хизмат кўрсатиш 7-цех касаба уюшмасининг хисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон темирйўлчилари ва Транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Устави” ва “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, “Темирйўлэкспресс” АЖ касаба уюшма қўмитасининг 2025 йил 27-январдаги 11- сонли йиғилиш қарорининг 1-иловасидаги белгиланган муддатда, жорий йилнинг 26-февраль куни Сервиз хизмат кўрсатиш 7-цехкасаба уюшмасининг хисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
* цех қўмитаси раиси 2024-2025 йил февралгача бўлган муддатлардаги хисоботи
* Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги тўғрисида
* цех қўмита раиси ва таркибини сайлаш
* мехнат мухофазаси вакилини сайлаш
* “Темирйўлэкспресс”АЖ касаба уюшма қўмитасининг хисобот-сайлов конференциясига делегат сайлаш тўғрисида.

