ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Жорий йилнинг 26 февраль куни Бухоро сигналлаштириш ва алоқа масофаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди!
26.02.2025

Жорий йилнинг 26 февраль куни Бухоро сигналлаштириш ва алоқа масофаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Ҳисобот-сайлов конференциясига 31 нафар делегатлар сайланган бўлиб жами: 27 нафар делегат қатнашди. Шунингдек ҳисобот-сайлов конференциясига Бухоро МТУ касаба уюшма Ҳудудий қўматиси иш юритувчиси Ф.Б.Нарзиева ҳам иштирок этди.

Конференция кун тартибига кўра, касаба уюшмаси қўмитаси раисининг 2020 йилдан 2025 йил февраль ойига қадар олиб борган фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботлари, шунингдек, касаба уюшмаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди. Муҳокамалардан сўнг, делегатлар томонидан бошланғич касаба уюшмаси қўмиталарига оид ҳисоботлар тасдиқланди ҳамда уларнинг фаолиятига тегишли баҳо берилди.

Ҳисобот давридаги касаба уюшма ташкилоти томонидан меҳнаткашлар манфаатлари йўлида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, шу билан бир қаторда, фаолиятни ташкил этишда қандай камчиликларга йўл қўйилгани чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.










49
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна