“Андижон бекати бирлашган шифохонаси” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов Умумий йигилиши ўтказилди!
Жорий йилнинг 25 февраль санасида “Андижон бекати бирлашган шифохонаси” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов Умумий йигилиши ўтказилди.
Йигилишда муассаса рахбари Д.Машрапова, Кукон МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмита раиси уринбосари Ш.Розиев иштирок этди.
Конференция “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом”га мувофиқ очик овоз бериш йули билан утказилди. Касаба уюшма раиси Т.Ибрагимов кайтадан янги хисобот муддатига сайланди.
“Андижон бекати бирлашган шифохонаси” касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил январидан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунларига баҳо берилиб, келгусида меҳнат мухофазаси, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий – маърифий, спорт соғломлаштириш ва бошқа долзарб масалалар борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.

