Термиз тармоқ СЭС бошланғич касаба уюшмасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди!
20.02.2025
Жорий йилнинг 20 феврал куни Термиз Тармоқ СЭС ташкилотида Термиз тармоқ СЭС рахбарияти ва бошланғич касаба уюшмаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Иш берувчи ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳисобот маърузаларини ўқиб эшиттирдилар ва йиғилиш иштирокчиларининг берган саволларига жавоблар берилди. Йиғилиш иштирокчиларининг фикрларига ва хулосасига кўра Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботи бир овоздан қониқарли деб топилди. Шунингдек Йиғилиш якунида йиғилиш иштирокчиларига Илк касаба уюшмаси ўлкамизда ташкил этилиши тарихи ва бу йил касаба уюшмасининг 120 йиллиги юзасидан Термиз МТУ худудий касаба уюшма қўмитаси ташкилий ишлар мутахассиси Каримов Камолиддин Пардаевич маълумот берди.