“Чимён пансионати” бошланғич касаба уюшмасида ҳисобот-сайлов умумий йигилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг 21 февраль санасида “Чимён пансионати” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов Умумий йигилиши ўтказилди.
Йигилишда муассаса рахбари А.Ахмедов, Кукон МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси бош хисобчиси Э.Солиев иштирок этди.
Конференция “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом”га мувофиқ очик овоз бериш йули билан утказилди. Касаба уюшма раиси Г.Гиёсов кайтадан янги хисобот муддатига сайланди.
“Чимён пансионати” касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил январидан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунларига баҳо берилиб, келгусида меҳнат мухофазаси, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий – маърифий, спорт соғломлаштириш ва бошқа долзарб масалалар борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.

