164-йул машина станцияси” бошланғич касаба уюшмасида ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди!
Жорий йилнинг 21 февраль санасида “164-йул машина станцияси” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Йигилишда ташкилот рахбари Р.Абдурахмонов, Кукон МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси мехнат мухофазаси етакчи мутахасиси Р.Турсунов иштирок этди.
Конференция “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом”га мувофиқ ёпик овоз бериш йули билан утказилди. Касаба уюшма раиси Х.Кучкоров кайтадан янги хисобот муддатига сайланди.
“164 йул машина станцияси” касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил январидан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунларига баҳо берилиб, келгусида меҳнат мухофазаси, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий – маърифий, спорт соғломлаштириш ва бошқа долзарб масалалар борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.

