Бухоро-1 бекатидаги темир йўл касалхонаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди!
19.02.2025
Жорий йилнинг 19 февраль куни Бухоро-1 бекатидаги темир йўл касалхонаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Ҳисобот-сайлов конференциясига 25 нафар делегатлар сайланган бўлиб жами: 25 нафар делегат қатнашди. Шунингдек ҳисобот-сайлов конференциясига Бухоро МТУ касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ташкилий бўлим етакчи мутахассиси Р.Янгиев ҳам иштирок этди.
Конференция кун тартибига кўра, касаба уюшмаси қўмитаси раисининг 2020 йилдан 2025 йил февраль ойига қадар олиб борган фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботлари, шунингдек, касаба уюшмаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди.