“Кукон темир йул техникуми” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди!
Жорий йилнинг 17 февраль санасида “Кукон темир йул техникуми” бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йиллар давридаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Йигилишда техникум рахбари М. Мухаммедова, Кукон МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси мехнат мухофазаси етакчи мутахасиси Р.Турсунов, Худудий кумита хукукшуноси А.Азизов, Худудий кумита ташкилий масалалар буйича етакчи мутахасиси Н.Ходжаевалар иштирок этди.
Конференция “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом”га мувофиқ очик овоз бериш йули билан утказилди.
“Кукон темир йул техникуми” касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил январидан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунларига баҳо берилиб, келгусида меҳнат мухофазаси, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий – маърифий, спорт соғломлаштириш ва бошқа долзарб масалалар борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.

