ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“Темирйўл мониторинги ва диагностикаси” касаба уюшма ташкилотида хисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди!
05.03.2025
“Темирйўл мониторинги ва диагностикаси” касаба уюшма ташкилотида хисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тармоқ касаба уюшмаси Утави, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот – сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, Темирйўл мониторинги ва диагностикаси касаба уюшмасининг 2020 йил январидан - 2025 йил февралигача бўлган хисобот даври мобайнида бажарган ишлари юзасидан жорий йилнинг 05 март куни хисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Хисобот – сайлов конференциясида “Темир йўл мониторинги ва диагностика маркази филиали” бошлиғи Исматиллаев Тахир Сидикович ҳамда бўлинмалар бошлиқлари, цех касаба уюшмалардан конференцияга кўрсатилган делегатлар ва ишчи – ходимларнинг 19 нафари иштирок этди.
Темирйўл мониторинги ва диагностикаси касаба уюшмасининг 2020-2025 йиллар давридаги хисбот, тафтиш комиссияси маърузалари касаба уюшмаларининг тарихидан маълумотлар сайланган делегатлар ва конференцияга таклиф этилганларга ўқиб эшиттирилди. Конференция делегатлари томонидан 2020-2025 йиллар хисобот давридаги фаолияти қониқарли бахоланди.
Хисобот – сайлов конференциясида кун таркибидаги Темирйўл мониторинги ва диагностикаси касаба уюшма қўмитаси раиси, касаба уюшма қўмитаси таркиби, тафтиш комиссияси, тафтиш комиссиясининг раиси, Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшмаси конференциясига делегат сайланди.
Конференция ишида делегатлар ва таклиф этилган ишчи – ходимлар саволларига жавоблар берилди, касаба уюшмасининг келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Тошкент МТУ касаба уюшма
ҳудудий қўмитаси ташкилий бўлими
етакчи мутахассиси Б. Нурлаев


12
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна