СОҲАНИНГ ЭНГ ФАОЛ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан тармоқнинг барча ҳудудларидаги темир йўл корхоналарида фаолият кўрсатаётган жаъми 250 нафар, Тошкент шаҳри бўйича эса 120 нафар энг илғор, меҳнаткаш ва фидойи опа-сингилларимиз муносиб рағбатлантирилди.
Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти мажлислар залида бўлиб ўтган байрам тадбирида Жамият ва тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда ўқув тиббиёт масканларида ҳамда тиббиёт масканларида турли лавозимларда, касбларда фидойилик билан меҳнат қилаётган хотин-қизлар таклиф этилди.
Тадбирида дастлаб, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бош муҳандиси Шарофиддин Қодиров темирйўлчиларни ушбу байрам билан самимий табриклаб, соғлиқ, саломатлик ҳамда оилавий бахт тилашди. Темир йўлларимизнинг асосий бўғинларини барқарор фаолият кўрсатишида эркаклар билан тенгма-тенг меҳнат қилиб, ўзларининг касбга бўлган садоқатларини кўрсатишганини мамнуният билан айтиб ўтишди.
Қутлимурат Сабиров мамлакатимиз темир йўл транспортини йил сайин тараққий этишида касбининг фидойи эгалари бўлган темирйўлчи хотин-қизларимизнинг ўрни беқиёслигини эътироф этди.
Байрам муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан тармоқ корхоналарида фаолият кўрсатаётган энг фаол хотин-қизларга 1 миллион сўмдан пул мукофоти берилди ҳамда уларнинг ҳар бирига Республика Кенгаши раисининг байрам табриги ёзилган таклифномалар ҳамда кўркам гулдастлар берилди. Шунингдек, барча минтақавий темир йўл узели унитар корхоналарида, ташкилот ва муассасаларида меҳнат қилаётган фаол аёллар жойларда Республика Кенгашининг ҳамда бошланғич касаба уюшмаларининг муносиб рағбатлантирувчи совғалари билан тақдирланишди.