ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан 3-7 март кунлари темирйўлчи аёллар ўртасида турли спорт мусобқалар ўтказилди.
11.03.2025

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан бошқа кўплаб соҳалар қатори жисмоний тарбиява спортни ривожлантириш борасида ҳам тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида юртимиз довруғини дунёга танитишга муносиб ҳисса қўшувчи спортчиларни тарбиялаш имкониятлари кенгайиб бормоқда. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳам мазкур жараёнларда фаол иштирок этиб, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнат жамоаларида ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш йўналишларидаги ишларни амалга ошириб келмоқда. Худди шу мақсадлардаЎзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда         8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан 3-7 март кунлари темирйўлчи аёллар ўртасида турли спорт мусобқалар ўтказилди.









Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна