ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Кўрсатилган эъзоздан кўнглимиз кўтарилди
12.03.2025

Халқимизнингулуғ қадриятларидан бири ёши улуғ инсонларни қадрлаш, уларга юксак эътибор, иззат-икром кўрсатишдир. Ушбуларни ҳаётимизга татбиқ этиш маъносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 15 мартдаги ПҚ-167-сон Қарори тасдиқланган. Хусусан, унда кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, парваришга муҳтож бўлган, ёлғиз яшайдиган кексаларнинг ҳолидан хабар олиш белгиланган. Шунингдек, “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан 100 нафар 70 ёшдан юқори бўлган ёлғиз, ётоқли ва ногиронлиги бор аёл фахрийларга хонадонларига ташриф буюрибЎзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳар бири      1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида моддий ёрдам курсатилди. Бу ташрифдан кўзланган мақсад, давлатимизнинг кексаларга бўлган юксак эътиборини, уларни ҳолидан хабар олиш билан бирга, уларга бўлган меҳр-муҳаббатнинг ифодасини ва ҳар бир инсон доимо эъзозланишга лойиқ эканлигини эътироф этиш бўлди.








Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна