“Қуюв-механика заводи” АЖ да 8 март –“ Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик юбилей олдидан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда корхонамиз аёлларига корхона раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси фахрий ёрлиғи, гуллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тантанада хонанда Улуғбек Отажонов ҳамда марказий темирйўлчилар маданияти саройи бадиий жамоалари ва хонандалари томонидан тайёрланган байрам мусиқий дастури намойиш этилган мусиқий дастур тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият, ўзгача шукуҳ бағишлади.


