ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“Хўжакент” МЧЖ дам олиш масканига 2 кунлик жамоавий саёҳатлар ташкил қилинди.
07.04.2025

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан бошқа кўплаб соҳалар қатори жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида ҳам тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида юртимиз довруғини дунёга танитишга муносиб ҳисса қўшувчи спортчиларни тарбиялаш имкониятлари кенгайиб бормоқда.

     Шу жумладан, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларни оммавий спортга кенг жалб этиш, бу орқали меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш, меҳнаткашлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Республика Кенгаши томонидан соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ташкил этилаётган спартакиада ва турнирлар, оилавий спорт мусобақалари фикримиз далили бўла олади.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 4-6 апрель куни “Хўжакент” МЧЖ дам олиш масканига 2 кунлик жамоавий саёҳатлар ташкил қилинди ҳамда Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида 130 дан ортиқ ишчи-ходимлар ўртасида қувноқ эстафеталар бўйича беллашувлар ўтказилди.

    Мусобақалар давомида барча иштирокчилар юқори кайфиятда бўлиб, шижоат кўрсатдилар. Шундан ҳам кўриниб турибдики, спорт тадбирларига улар пухта тайёргарлик кўрганлар ва албатта катта қизиқиш билан иштирок этдилар.

   Қизғин баҳслар асносида кечган мусобақаларда ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган ғолиб ва совриндорлар Республика Кенгаши дипломи, медаллар ва совғалар билан тақдирландилар.











47
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна