ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“Ўзбекистон” локомотив депоси касаба уюшма ташкилотида хисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
10.04.2025
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида хисобот - сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги тегишли қарорларидан келиб чиқиб, “Ўзбекистон” локомотив депоси касаба уюшмасининг 2020 йил январидан - 2025 йил апрелгача бўлган хисобот даври мобайнида бажарган ишлари юзасидан жорий йилнинг 09 апрелида хисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 
Хисобот – сайлов конференциясида Ўзбекистон локомотив депоси бошлиғи, рахбарияти, Тошкент МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг маъсул ходимлари, шунингдек ва цехлар ва бўлинмалардан конференцияга делегат этиб кўрсатилганлар  иштирок этди. 
Ўзбекистон локомотив депоси касаба уюшмасининг 2020-2025 йиллар давридаги хисботи ва тафтиш комиссиясининг хисобот маърузалари, касаба уюшмаларининг тарихидан маълумотлар сайланган делегатлар ва конференцияга таклиф этилганларга ўқиб эшиттирилди. Конференция делегатлари томонидан 2020-2025 йиллар хисобот давридаги фаолияти қониқарли бахоланди. 
Хисобот – сайлов конференциясида кун таркибидаги Ўзбекистон локомотив депоси касаба уюшма қўмитаси раиси, касаба уюшма қўмитаси таркиби, тафтиш комиссияси ва унинг раиси, Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшмаси конференциясига  делегатлар сайланди.   
Конференцияда Ўзбекистон локомотив депоси бошлиғи Э. Омонқулов сўзга чиқиб касаба уюшмасига ўтган даврдаги мувоффақиятли иши учун миннатдорчилик билдирди.
“Ўзбекистон” локомотив депоси касаба уюшмасининг олдида турган вазифалар, асосий йўналишлар хисобот – сайлов конференциясида белгилаб олинди.







Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна