Қарши МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцси бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Устави” ва “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Қарши МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцси бўлиб ўтди. Қўмита раиси қилиб, Арслонов Ибодулло Ғуломович сайланди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
* касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2020-2025 йил февралгача бўлган муддатлардаги ҳисоботи тўғрисида.
* касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тафтиш комиссиясининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи
* Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги тўғрисида
* касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида.
* касаба уюшма ҳудудий қўмитаси таркибини сайлаш тўғрисида.
* касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисида.
* касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тафтиш комиссияси раисини сайлаш тўғрисида.
* Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг VIII- Қурултойига делегатлар сайлаш тўғрисида.
* Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзолари таркибига вакил сайлаш тўғрисида.

