ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“Қўнғирот темир йул шифохонаси” бошланғич касаба уюшма кумитаси ташкилотида ҳисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
11.04.2025
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тармоқ касаба уюшмаси Устави, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот – сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, Қўнғирот темир йул шифохонаси касаба уюшмасининг 2020 йил мартдан - 2025 йил апрелгача бўлган ҳисобот даври мобайнида бажарган ишлари юзасидан жорий йилнинг 10 апрелда ҳисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Ҳисобот – сайлов конференциясида - Қўнғирот минтақавий темирйўлчилари касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси раиси А.О.Ембергенов , Қўнғирот темир йул шифохонаси бош шифокори Ш.Сапаров ҳамда бўлинма мудирлари, цех касаба уюшмалардан конференцияга кўрсатилган делегатлар ва ишчи –ходимлар иштирок этди.
Қўнғирот темир йул шифохонаси касаба уюшмасининг 2020-2025 йиллар давридаги хисобот маърузаси, касаба уюшмаларининг тарихидан маълумотлар сайланган делегатлар ва конференцияга таклиф этилганларга ўқиб эшиттирилди. Конференция делегатлари томонидан 2020-2025 йиллар ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли баҳоланди.
Ҳисобот – сайлов конференциясида кун таркибидаги очик турда купчилик овози билан Қўнғирот темир йул шифохонаси касаба уюшма қўмитаси раиси этиб, шифохонанинг офтальмолог-шифокори Абдуллаева Гулчехра Сатуллаевна сайланди, касаба уюшма қўмитаси таркиби, тафтиш комиссияси, тафтиш комиссиясининг раиси, Қўнғирот минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшмаси конференциясига делегатлар ва Қўнғирот минтақавий темир йўл узели худудий касаба уюшмаси аъзолигига вакил сайланди.
Конференция ишида делегатлар ва таклиф этилган ишчи – ходимлар саволларига жавоблар берилди, касаба уюшмасининг олдида турган вазифалар белгилаб олинди.



44
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна