ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!”
05.05.2025

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда мамлакатимизда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанба куни “Оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни” деб белгиланганлиги муносабати билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!” доирасида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Қарши ва Термиз минтақавий темир йўл узелининг 100 нафар ишчи-ходимлари иштирокида Самарқанд шаҳрига уюштирилган саёҳат барча учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Ташкил этилган ушбу саёҳат иштирокчилар учун нафақат маданий-маърифий аҳамиятга эга бўлди, балки уларга кўтаринки кайфият, илҳом ва бирлик туйғусини ҳам улашди. Саёҳат дастуридан ўрин олган экскурсиялар орқали иштирокчилар кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг тарихий ва диққатга сазовор масканлари — Регистон майдони, Шоҳизинда мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Бибихоним масжиди ва бошқа бир қатор муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдилар.

Мазкур саёҳат ишчи-ходимлар томонидан катта ҳурмат-эътибор намунаси сифатида баҳоланди. Улар тадбир ташкилотчиларига самимий миннатдорчилик билдирдилар.

 

 

 






Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна