ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

9-май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади.
12.05.2025

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида йил сайин кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликлар кучайиб бормоқда. Бу борадаги хар йили мамлакатимизда 9-май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Байрам муносабати билан уруш фахрийларининг хонадонларига борилиб, ҳолидан хабар олинади, совға-саломлар топширилади.

Умумхалқ байрамига айланиб улгурган ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, темир йўл меҳнат жамоаларида меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб, пенсияга чиққан 514 нафар фахрийларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда. Кекса отахон ва онахонларимиз моддий ва маънавий қўллабқувватланмоқда. Бу ташрифдан кўзланган мақсад, давлатимизнинг кексаларга бўлган юксак эътиборини, уларни ҳолидан хабар олиш билан бирга, уларга бўлган меҳр-муҳаббатнинг ифодасини ва ҳар бир инсон доимо эъзозланишга лойиқ эканлигини эътироф этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бундан ташқари, ишлаётган пенсионерлар ва нуронийларни маҳаллий зиёратгоҳларга ҳамда республиканинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлар,театр ва концертларга ташрифлари ташкил этилди.






Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна